Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Нойер «Бавария»да қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Мануэль Нойер катта эҳтимол билан «Бавария»да қолади. Kicker нашрининг маълумотларига кўра, 40 ёшли голкипер Мюнхен клуби билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган янги шартнома имзолаш арафасида турибди. Янги келишув ҳақида келгуси ҳафтада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Мануэль Нойер 2011 йилда «Шальке»дан «Бавария»га 30 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда дарвозабон Мюнхен клуби сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 38 та тўп олиб чиқди, 11 та учрашувда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 17:40, 06.05.2026.
Ўқилди: 166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик