«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну Англия чемпионати 35-турининг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Якшанба куни «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ливерпуль»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Майну майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди ва гол муаллифига айланди.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилган.













