«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рио Фердинанд бир неча йил олдин ҳужумчи Ҳарри Кейннинг «қизил иблислар» сафига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Кейнни сотиб олишдан воз кечиш — «Манчестер Юнайтед» сўнгги 10 йил ичида йўл қўйган энг катта хатодир. Менимча, агар клуб «Тоттенхэм» сўраган суммани тўлаганида, улар Ҳаррини қўлга киритган бўлишарди. Агар бу трансфер бир неча миллион устидаги баҳс сабабли амалга ошмаган бўлса, бу даҳшатли қарор бўлган деб ҳисоблайман. Ишончим комил, агар «Манчестер Юнайтед» Деклан Райс ва Ҳарри Кейнни ўз таркибига қўшиб олганида, ҳозир жамоа мутлақо бошқа даражада бўларди», — деди Фердинанд ўз подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн 2023 йилда «Тоттенхэм»дан «Бавария»га 95 миллион евро эвазига ўтган эди.













