Мюнхеннинг «Бавария» клуби Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлари кубоги тарихида «ПСЖ» учун энг ноқулай рақиб ҳисобланади. Парижликлар сафарда айнан «Бавария»га бошқа ҳар қандай жамоадан кўра кўпроқ мағлуб бўлишган.
Мюнхенда ўтган еттита учрашувнинг бештаси «Бавария»нинг ғалабаси билан якунланган, улардан тўрттасида мезбонлар икки ёки учта тўп фарқи билан зафар қучишган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 май куни Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ярим финали доирасида «Бавария» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади.













