Кириш Регистрация

Америка телеканали ЖЧ учун 50 минг доллар маошли махсус лавозим ўйлаб топди

Баҳо:
+ | -

Американинг Fox телеканали ва Indeed иш қидириш платформаси 50 минг доллар маош эвазига “Жаҳон чемпионатининг бош томошабини” вакансиясини эълон қилди.

“Футбол бўйича Жаҳон чемпионати тарихий турнир бўлади, бу эса ходимларни танлашда ҳам тарихий ёндашувни талаб қилади. Битта ашаддий номзод ушбу гўзал ўйинни белгилаб берувчи ҳар бир ҳикояни, ҳар бир жамоани ва ҳар бир ҳаяжонли лаҳзани ҳис қилиш ва бошдан кечириш учун умридаги энг яхши ишга эга бўлади”, дейди Fox Sports телеканали маркетинг бўйича президенти Роберт Готтлиб.

Бўлажак ходимнинг мажбуриятларига турнирдаги барча 104 та ўйинни томоша қилиш, контент яратиш, шунингдек, Таймс-сквердаги (Нью Йорк) ўйинлар трансляцияси пайтида ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш киради. Маълумот учун, гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18 июнь куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади. Жамоа иккинчи тур доирасида 23 июнь куни Криштиану Рональду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28 июнь куни “Атланта” стадионида Конго Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:06, 06.05.2026.
Ўқилди: 1103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик