Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Жонатан Та: «ПСЖ» ҳақли равишда финалга чиқди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» марказий ҳимоячиси Жонатан Та Чемпионлар лигасини тарк этгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мюнхенликлар «ПСЖ»га қарши жавоб баҳсида мағлубиятдан қутилиб қолишди (1:1), бироқ икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой беришди (5:6).

«ПСЖ» ҳақли равишда финалга чиқди. Иккала ўйин ҳам анча шиддатли кечди, лекин уларни бир-бирига қиёслаб бўлмайди — мазмун жиҳатидан улар мутлақо фарқ қилади. Бу сафар «ПСЖ» тезкор гол урди ва шундан сўнг жуда яхши ҳимояланди. Биз уларнинг мудофаасига етарлича босим ўтказа олмадик.

Жуда аламли, аммо доим ҳам ғалаба қозониш имконсиз. Муваффақиятга эришиш учун қийинчиликларни енгиб ўтишни билиш керак. Ўзимиз билан фахрланишимизга асос бор, биз бор кучимизни бердик», — дея Танинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Киритилди: 02:51, 07.05.2026.
Ўқилди: 163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик