«Бавария»нинг собиқ футболчиси Оуэн Харгривз Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал»нинг «ПСЖ» устидан ғалаба қозониш имкониятларини юқори баҳолади.
«Шубҳасиз, «Арсенал»да имконият бор. Улардаги мавжуд ҳимоя чизиғи ва дарвозабон билан — улар шунчаки ажойиб. Райс таянч ярим ҳимояси позициясида кўнгилдагидек ўйнаяпти. Бу жуда қизиқ бўлади. «ПСЖ» «Бавария»га қарши кечган жавоб ўйинидагига қараганда ҳужумкорроқ ўйин кўрсатади.
«Арсенал»да сўнгги ҳафталарда пасайиш кузатилганди, аммо ҳозир улар ўзларига ишонишмоқда. Сака муҳим паллаларда керакли голлари билан сафга қайтди. Улар «ПСЖ»ни мағлуб эта олишади — шунчаки бунга ишонишлари керак», — деди Харгривз TNT Sports эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финали 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.













