Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Кварацхелия: «Бу мавсумдаги энг оғир ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

Мюнхенда «Бавария» билан қайд этилган дуранг (1:1) «ПСЖ»га кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигаси финалига чиқиш имконини берди. Жавоб ўйинидан сўнг парижликлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия ўз фикрларини билдирди.

«Финалда эканимиздан жуда хурсандман. «Арсенал»га қарши ўйин оғир кечишини биламиз. «Бавария» — айни дамда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жуда мураккаб бўлди. Мавсумдаги энг оғир ўйинимизни ўтказдик. Биз бундай жамоаларга қарши ўйнай олишимизни кўрсатдик. Мен ушбу клуб учун боримни бераман», — дея Кварацхелиянинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Чемпионлар лигасининг «ПСЖ» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 30 май, шанба куни Будапештда бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:14, 07.05.2026.
Ўқилди: 154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик