Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Драматик жангда «Бавария» суперкубокни қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -

Ўтган мавсумда Юп Хайнкес билан Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган "Бавария", Рафаэль Бенитес билан Европа лигасида ғолиб чиққан "Челси" ўзаро ўйин билан евромавсумни очиб беришди. Фақат ушбу жамоалар бошқарувида бошқа-бошқа мураббийлар эди бу кеча. Гвардиола ва Моуриньо. Замонавий футболнинг энг кучли қарама-қаршилигини юзага келтирган мутахассислар. Бугунги ўйин кўрсатдики, улар бир-биридан асло қолишмайди.

"Челси" тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Моуриньо шогирдларининг қарши ҳужуми тезкор ва чиройли чиқди. Азар бошлаб берган ҳужумни Шюрле ўнг қанотдан давом эттириб, тўпни жарима майдончасига етказди. Торрес эса тўпни тўхтатиб ўтирмасдан, дарвозага аниқ йўллади.

"Бавария" эса иккинчи бўлим бошидаги тезкор гол эвазига ҳисобни тенглаштирди. Европанинг 2012/2013-йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилган Франк Рибери жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди ва Чех уни қайтара олмади.

Асосий бўлимлар 1:1 ҳисоби билан якунланди ва ҳакам қўшимча бўлимларни белгилади. Унинг бошланишида Эден Азар худди Рибери каби кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Тўп эса шундоққина Мануэль Нойернинг қўллари остидан ўтиб кетди. Германиялик дарвозабон ушбу зарбадан концентрацияни йўқотиб қўйди. Дарвоқе, "Челси" бир киши кам бўлиб гол ургани эътиборга молик — 85-дақиқада Рамирес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этганди.

Қўшимча бўлимлар қаҳрамони, сўзсиз, Петр Чех бўлди. У бартараф этиш мумки бўлган-бўлмаган барча зарбаларни қайтарди. Фақатгина қўшимча бўлимларнинг иккинчисига қўшиб берилган 1 дақиқанинг энг сўнгги сонияларида, энг сўнгги ҳужумида "Бавария" ҳисобни тенглаштирди. Хави Мартинес яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 2:2, навбат пенальтилар сериясига.

Пенальтилар сериясида эса, Лукаку исмли футболчиси гол ура олмаган (сўнгги зарба) "Челси" мағлубиятга учради. Немисларнинг барчаси зарбани голга айлантира олишди.

"Бавария" ўз тарихида илк марта Европа суперкубогини қўлга киритди. Гвардиола эса мураббий сифатида учинчи марта бундай совринга эга бўлди.

ЕВРОПА СУПЕРКУБОГИ.
"БАВАРИЯ" (Германия) – "ЧЕЛСИ" (Англия) - 2:2. Пенальтилар серияси — 5:4
Голлар: 0:1 – 8 Торрес, 1:1 – 47 Рибери, 1:2 – 93 Э. Азар, 2:2 – 120+1 Хави Мартинес.
"Бавария": Нойер, Ж.Боатенг, Рафинья (Хави Мартинес, 56), Данте, Лам, Рибери, Мюллер (Гетце, 71), Кроос, Алаба, Роббен (Шакири, 95), Манжукич.
"Челси": Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Э. Коул, Шюррле (Оби Микел, 87), Рамирес, Э. Азар (Терри, 113), Оскар, Лэмпард, Торрес (Лукаку, 98).
Огоҳлантиришлар: Рибери (23), Кэйхилл (41), Рамирес (64), Давид Луиз (66), Ж.Боатенг (84), Торрес (90), Лукаку (99), Э. Коул (118), Иванович (120).
Четлатиш: Рамирес (85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:33, 31.08.2013.
Ўқилди: 12975 марта.
Фикрлар: 104 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.