Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Барселона»нинг мавсумлараро режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» шу ёзда Чемпионшип вакили «Бирмингем» билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида каталонияликлар Англия терма жамоасининг Бертон-апон-Трент шаҳрида жойлашган машғулот марказида тахминан икки ҳафта вақт ўтказишади. «Барселона» у ерга 27 июль куни етиб бориши кутилмоқда. «Бирмингем»га қарши ўйиннинг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган.

Ханси Флик жамоаси Англиядаги йиғиндан сўнг яна иккита назорат ўйини ўтказиши режалаштирилган:

Биринчиси — Кения пойтахти Найробида;

Иккинчиси — Марокашда бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, ЖЧ-2026 сабабли «Барселона» бу йил тўлиқ форматдаги хорижий турнени амалга оширмайди.

Киритилди: 16:47, 07.05.2026.
Ўқилди: 340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик