Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Тонали қамоқ жазосидан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ноқонуний гаровлар билан боғлиқ иш бўйича якуний келишувга эришди. The Shields Gazette нашрининг хабар беришича, футболчи қамоқ жазосидан омон қолди.

2023 йилда «Милан»дан «Ньюкасл»га ўтган италиялик хавбек катта можаро марказида қолган эди. Расмий органлар Тонали ва унинг терма жамоадаги шериги Николо Фаджолини ноқонуний букмекерлик платформаларидан фойдаланишда айбдор деб топганди. Натижада Тонали 10 ойлик дисквалификация жазосини ўтаган эди.

Дисквалификация даврида «Ньюкасл» ўз футболчисини қўллаб-қувватлади, Тоналининг ўзи эса ўйинга қарамлик муаммоси борлигини тан олди. Футболчига уч ойлик қамоқ жазоси хавф солаётган эди, бироқ келишув доирасида у 78 250 евро миқдорида жарима тўлади ва эндиликда ставкалар билан боғлиқ барча суд ишларидан тўлиқ озод бўлди.

Киритилди: 17:41, 07.05.2026.
Ўқилди: 212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик