Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Реал» муштлашувдан сўнг интизомий суриштирув бошлади

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида юз берган муштлашувдан сўнг, «Реал Мадрид» клуби иккала футболчига нисбатан расмий интизомий иш очди.

Журналист Мельчор Руиснинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, клуб раҳбарияти юз берган ҳолатни жиддий назоратга олган. Эслатиб ўтамиз, воқеалар қуйидагича ривожланган:

Чоршанба куни футболчилар ўртасида илк келишмовчилик чиққан, аммо ўшанда уларни тезда ажратиб қолишган эди.

Пайшанба куни эрталаб Вальверде Тчуамени билан қўл бериб кўришишдан бош тортган, машғулот якунида эса вазият муштлашувга айланиб кетган.

Зарба натижасида жароҳат олган уругвайлик футболчи шифохонага боришга мажбур бўлган.

Эндиликда ҳар икки футболчи клуб томонидан қаттиқ санкцияларга дуч келиши мумкин. «Реал» айни дамда Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши кечадиган сафар ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 19:39, 07.05.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик