Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Вальверденинг жароҳатига бир нечта чок тушди

Баҳо:
+ | -

Испания матбуоти «Реал»нинг икки ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги муштлашувни муҳокама қилишда давом этмоқда. Футболчилар ўзаро муштлашиб кетишган ва жамоадошлари уларни ажратиб қолишга мажбур бўлишган.

Вазият давомида Вальверде жиддий жароҳат олиб, яқин атрофдаги шифохонага йўл олган эди. AS нашрининг янги маълумотларига кўра, шифохонада футболчига «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳамроҳлик қилган. Уругвайлик футболчининг жароҳати тикилган ва қисқа муолажадан сўнг унга уйига кетишга рухсат берилган.

Ҳозирда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан 11 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 19:59, 07.05.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик