Кириш Регистрация

«Милан» «Бавария» футболчиси билан шартнома имзолашга яқин

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка тез орада «Милан» футболчисига айланади, деб хабар бермоқда ESPN журналисти Хавьер Родригес Паскуаль.

Манбанинг маълумотига кўра, «Милан» 31 ёшли германиялик футболчининг трансферини якунлашга яқин турибди. Горецканинг мюнхенликлар билан шартномаси шу ёзда ниҳоясига етади. Январь ойида «Бавария» унинг мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган эди.

Горецка 2018 йилнинг ёзида «Шальке»дан «Бавария»га ўтган эди. Жорий мавсумда 31 ёшли немис футболчиси барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 02:30, 08.05.2026.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик