Кириш Регистрация

Роналду Саудияда юзлик довонини забт этди!

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати 33-туридан ўрин олган «Аш-Шабоб»га қарши ўйинда (4:2) гол уришга муваффақ бўлди. У 75-дақиқада Садио Маненинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

41 ёшли португалиялик юлдуз учун ушбу гол Саудия Арабистони чемпионатидаги 100-си бўлди. Бу кўрсаткичга эришиш учун унга 105 та ўйин кифоя қилди.

Роналду фаолияти давомида клублар миқёсида жами 1088 та ўйинда 822 та гол урди, шунингдек, Португалия терма жамоаси сафида 226 та баҳсда 143 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Фаолиятидаги 1000-голгача унга яна 35 та тўп қолди.

Киритилди: 02:49, 08.05.2026.
Ўқилди: 1016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик