Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Refined Marques тюнинг-студияси томонидан тайёрланган ушбу модел дунё бўйлаб атиги 20 дона ишлаб чиқарилган. Автомобилнинг нархи тахминан 1,32 миллион долларни ташкил этади. Йўлтанламаснинг ўзига хос жиҳати унинг очиқ устли (кабриолет) экани ва орқа эшикларининг тескари йўналишда очилишидир.

Машина футболчининг ҳозирги жамоаси — “Ан-Наср”нинг сариқ-кўк рангларига бўялган. Шунингдек, унинг ички қисмида “CR7” ёзуви туширилган махсус белгилар ўрнатилган. Мазкур харид нафақат навбатдаги қимматбаҳо ҳордиқ, балки футболчининг ўз клуби ва Саудия футболидаги юқори мавқеини яна бир бор тасдиқловчи рамзий ишора сифатида баҳоланмоқда.



Маълумот учун, Роналду дунёнинг энг бой футболчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда унинг умумий бойлиги 1,4 миллиард доллардан ошиши айтилади.

Айни дамда “Ан-Наср” 82 очко билан Саудия Пролигасида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа чемпионликни нақд қилиши учун асосий рақиби “Ал-Ҳилол”га (77 очко, битта захира ўйини бор) қарши баҳсда ижобий натижа қайд этиши зарур.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:07, 08.05.2026.
Ўқилди: 714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик