Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Дэвис жароҳати сабабли «Бавария»га ёрдам бера олмайди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Альфонсо Дэвис сафдан чиқди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Венсан Компанига таяниб Bild нашри хабар бермоқда.

Футболчи Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган жавоб учрашувида (1:1) навбатдаги мушак жароҳатини олди ва Германия чемпионатининг яқинлашиб келаётган «Вольфсбург» билан ўйинида майдонга туша олмайди. Ҳозирча аниқ ташхис қўйилмаган — клуб тиббий кўрик натижаларини кутмоқда.

Агар Дэвисда мушак йиртилиши тасдиқланса, у нафақат Бундеслига баҳсини, балки «Штутгарт»га қарши бўлиб ўтадиган Германия Кубоги финалини ҳам ўтказиб юбориши хавфи бор.

Канадалик футболчи учун бу 2025 йил декабрида майдонга қайтганидан кейинги учинчи мушак жароҳатидир.

Киритилди: 16:15, 08.05.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик