Кириш Регистрация

Гвардиола — АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг апрель ойи якунларига кўра энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Апрель ойида «Манчестер Сити» барча учта учрашувда ғалаба қозонди. Жумладан, «Челси» устидан йирик (3:0) ҳисобда зафар қучилди ва «Арсенал»га қарши баҳсда (2:1) муваффақиятга эришилди. Бундан ташқари, «шаҳарликлар» «Бёрнли»ни кичик ҳисобда (1:0) мағлуб этишди.

Айни дамда Гвардиола шогирдлари Англия чемпионати турнир жадвалида 34 та ўйинда 71 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Пешқадам «Арсенал»дан ортда қолиш 5 очкони ташкил этади, бироқ «Манчестер Сити»да захира ўйини мавжуд.

Эртага, 9 май куни «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Киритилди: 18:51, 08.05.2026.
Ўқилди: 674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик