Кириш Регистрация

«Бавария» собиқ футболчиси: «Компани тизими катта таваккалчилик билан боғлиқ»

Баҳо:
+ | -

Оливер Кан Мюнхен жамоасининг Венсан Компани бошқарувидаги иштирокига баҳо берди. Германия клуби яқинда ярим финал босқичида Франциянинг «ПСЖ» жамоасига имкониятни бой бериб (икки ўйин натижасига кўра 5:6), Чемпионлар Лигасини тарк этди.

«Сўнгги ҳафталарда биз Компани тизими катта таваккалчилик билан боғлиқ эканини кўрдик. Ушбу тизим кичик бўлса-да назоратни йўқотса, унинг қанчалик заиф эканлиги дарҳол кўзга ташланади. «ПСЖ»га қарши ўйинда айнан шундай ҳолат юз берди», — дея Каннинг сўзларини келтиради Sky Sport.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик мутахассис «Бавария»ни 2024 йилнинг июль ойида бошқаришни бошлаган эди. Унинг қўл остида мюнхенликлар икки бор Германия чемпионлигини қўлга киритишди.

Киритилди: 20:09, 08.05.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик