Лионель Месси Криштиану Роналду билан бўлган рақобати ҳақида тўхталиб ўтди.
«Бу футбол оламининг бир қисми эди. Бу табиий ҳол: у «Реал»да, мен эса «Барселона»да ўйнардим. Класико, дерби — иккаламиз ҳам жамоавий ва индивидуал совринлар учун курашардик.
Футбол муҳитининг ўзи сизни бунга ундайди: рақобатга, у ёки бу тарафни танлаш заруриятига. Бу нормал ҳолат ва футбол атрофида, худди клублар ёки терма жамоалар ўртасидаги каби доимо юзага келади. Буларнинг барчаси фақат спорт доирасида ва айнан ўша даврда содир бўлди. Ҳозир ҳам замонавий футболчиларни худди шундай таққослашмоқда. Одамлар ўзларига ёққан нарсани танлашади.
Фаолиятимиз давомида у ҳам, мен ҳам катта муваффақиятларга эришдик ва бу рақобатимизни янада кучайтирди. Биз доимо айтганмиз — ҳеч қачон яқин муносабатда бўлмаганмиз, фақат ўйинларда ёки қандайдир тадбирларда камдан-кам ҳолларда учрашиб турардик. Биз доимий равишда баҳслашардик: у ғалаба қозонадими ёки менми? Лекин ҳаммаси доим мутлақо нормал бўлган.
Энди биз бир-биримиздан узоқдамиз, ҳар биримизнинг ўз босқичимиз ва ҳаёт йўлимиз бор. Лекин бу барибир спортнинг бир қисми ва жуда буюк воқеа бўлиб қолди. Одамлар кимни қўллаб-қувватлашидан қатъи назар, бу рақобатдан улкан завқ олишди. Бу рақобат ҳақиқатан ҳам жуда ёрқин кечган», — деди «Интер Майами» ҳужумчиси.













