Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Борнмут» 15 ёшли қизга ҳушомад қилгани учун футболчисини жамоадан четлатди

Баҳо:
+ | -2

«Борнмут» матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Алехандро Хименеснинг четлатилгани ҳақида хабар берди. Футболчи Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасидаги «Фулхэм»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бунга сабаб — ижтимоий тармоқларда испаниялик футболчининг 15 ёшли қиз билан ёзишмалари тарқалиб кетганидир. Қиз ёзишма давомида ўз ёшини аввалдан айтган бўлишига қарамай, Хименес у билан гаплашишда давом этган.

«Борнмут» ижтимоий тармоқларда ўнг қанот ҳимоячиси Алехандро Хименесга тааллуқли тарқалган хабарлардан хабардор.

Клуб вазият нақадар жиддий эканини тушуниб турибди, айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижада, футболчи Премьер-лиганинг эртанги «Фулхэм»га қарши ўйини қайдномасига киритилмайди. Клуб ҳозирча бошқа ҳеч қандай қўшимча изоҳ бермайди», — дейилади «Борнмут» расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, «Фулхэм» ва «Борнмут» ўртасидаги учрашув 9 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:43, 08.05.2026.
Ўқилди: 1216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик