Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Месси Неймарнинг Бразилия терма жамоасига қайтиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Неймар Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатига бориши керакми ёки йўқми, деган саволга жавоб берди.

«Менинг фикрим холис бўла олмайди, чунки Неймар — менинг дўстим. Лекин мен унинг Жаҳон чемпионатига боришини истардим. У ҳаётида кўплаб гўзал воқеалар содир бўлишига лойиқ. У бунга, жумладан, қандай инсон эканлиги билан ҳам лойиқдир. Жаҳон чемпионатларида биз доимо энг зўр футболчиларни кўришни истаймиз. Неймар — ана шундайлар қаторида. Умид қиламанки, у Бразилия ва бутун дунё учун қандай аҳамиятга эга эканлиги туфайли ҳам у ерда бўлади», — дея Мессининг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Карло Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақирмаган эди.

Киритилди: 22:00, 08.05.2026.
Ўқилди: 4190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик