Кириш Регистрация

Ихтиёр Тошпўлатов: «Ўзбекистон кубогида шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор-2" - "Гулистон" (1:2) ўйинидан сўнг жамоамиз етачки футболчиларидан бири бўлган Ихтиёр Тошпўлатов баҳс борасида ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда қизиқ бўлди. "Бунёдкор-2" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа экан. Бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Аммо ғалаба қозонишни кўпроқ истагандик. Натижада мақсадимизга эришдик. Бизда жуда аҳил жамоа йиғилган, ҳар бир баҳсда муваффақият қозониш ва Пролига сари қадам ташламоқдамиз. Бутун жамоа бир оиладек бўлиб, ҳаракат қилмоқда. Бу ғалаба билан ҳамма сирдарёлик мухлисларни табриклайман.

Ўзбекистон кубогида ҳам катта мақсад ва вазифалар қўйганмиз. Турнирда шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз. Гарчи гуруҳимизда кучли жамолар бўлишига қарамай, кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Имкон бор экан, бундан унумли фойдаланишга уринамиз", — деди Тошпўлатов.

Манба: https://t.me/Guliston_footballclub
Киритилди: 22:35, 08.05.2026.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик