Netflix стриминг сервиси колумбиялик футболчи Хамес Родригес ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Премьера 21 май куни бўлиб ўтади. Фильмда ярим ҳимоячи фаолиятидаги юксалиш ва пасайишлар кўрсатиб берилади.
Хамес Родригес ҳозирда 34 ёшда ва МЛСнинг «Миннесота» клубида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 30 июнгача мўлжалланган. Хамес 2014 йилдан 2020 йилгача «Реал»да ўйнаган вақтида жуда машҳур бўлган.
Мадридликлар билан бирга у икки марта Испания чемпиони ва икки марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Шунингдек, у Европада «Бавария», «Порту», «Монако», «Эвертон», «Олимпиакос» ва «Райо Вальекано» каби клубларда ҳам тўп тепган.













