Кириш Регистрация

Эрик Гарсия ўйинлар тақдирини ҳал қиладиган «Барселона»нинг уч футболчисини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоанинг кучи ҳақида ўз фикрини билдирди. Якшанба, 10 май куни Ла Лига 35-тури доирасида «кўк-анорранглилар» ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади.

«Бизда ажойиб жамоа бор, ҳамма бир-бирига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Биз биламизки, таркибимизда Ямал, Рафинья ва Педри каби ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиган футболчилар бор. Албатта, уларнинг ҳар қандай бирининг йўқлиги доимо сезилади», – дея Эрик Гарсиянинг сўзларини Barca Universal нашри келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиққан, Рафинья Диас эса март ойидан бери майдонга тушмаяпти. Бўлажак «эль класико»да каталонияликларга чемпионликни нақд қилиш учун мағлуб бўлмаслик кифоя.

Киритилди: 06:55, 09.05.2026.
Ўқилди: 960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик