Кириш Регистрация

Де Йонг: «Бу тарихий чемпионлик бўлади»

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлажак ўйин ҳақидаги саволга жавоб берди. Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лига 35-тури доирасида ўз майдонида «қаймоқранглиларни» қабул қилади. Мағлубиятдан ташқари ҳар қандай натижа «кўк-анорранглиларни» чемпионга айлантиради.

«Биз ўзимизни аъло даражада ҳис қиляпмиз ва ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз. Ла Лигада ғолиб чиқиш — бутун мавсум давомидаги асосий вазифамиз эди. Биз тарихий воқеа остонасида турибмиз: менимча, бунгача фақат бир марта чемпионлик титули бевосита «эль класико»да қўлга киритилган», — дея де Йонгнинг сўзларини Barca Universal нашри келтирмоқда.

Учрашув якшанба, 10 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да (11 майга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 07:10, 09.05.2026.
Ўқилди: 1699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик