Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Кэррик Шешконинг ҳолати ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жароҳат олган ҳужумчи Беньямин Шешконинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди. Словениялик футболчи «қизил иблислар»нинг олдинги икки ўйинида биттадан гол уришга муваффақ бўлган эди.

«Ливерпуль»га қарши кечган ва 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган сўнгги учрашувда ҳужумчи жароҳати сабабли танаффусда мажбурий равишда алмаштирилган эди. Шанба куни манкунианликлар сафарда «Сандерленд»га қарши баҳс олиб боришади.

«Шешко ўйнай оладими? Кўрамиз. У ҳали умумий гуруҳдаги тўлиқ машғулотларга қайтгани йўқ», – деди Кэррик матбуот анжуманида.

«МЮ»нинг «қора мушуклар»га қарши ўйини Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Киритилди: 07:18, 09.05.2026.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик