Кириш Регистрация

«ПСЖ» Чемпионлар лигаси финалига қандай тайёргарлик кўриши маълум бўлди

Баҳо:
+2 | -

«ПСЖ»нинг «Арсенал»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финал учрашувига қай тарзда тайёргарлик кўриши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

L'Équipe нашрининг таъкидлашича, парижликлар Франция чемпионати якунланганидан кейин алоҳида йиғинлар ёки ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмаяпти. Ваҳоланки, жамоа Лига 1 доирасидаги сўнгги ўйинини 17 май куни ўтказади, финал эса 30 майда.

Кутилишича, чемпионатнинг якуний ўйинидан сўнг «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике футболчиларга камида уч кунлик таътил беради, шундан сўнг машғулотлар бошланади. Мутахассис жамоанинг қаергадир сафар қилишини ва ортиқча зўриқишини истамаяпти. У клубнинг машғулот базасини тайёргарлик кўриш учун энг яхши макон деб ҳисоблайди.

Киритилди: 14:18, 09.05.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик