Кириш Регистрация

Гаспар «Реал» президентини «фирибгар» деб атади

Баҳо:
+1 | -

2000 йилдан 2003 йилгача «Барселона» президенти бўлган Жоан Гаспар Мадриднинг «Реал» клуби ҳозирги президенти Флорентино Перес ҳақида ўз фикрини билдирди. Перес 2000 йилдан бери (2006 ва 2009 йиллар оралиғидаги танаффусни ҳисобга олмаганда) жамоа бошқарувида турибди.

«Инсон сифатида у ажойиб йигит. Профессионал соҳада эса — юлдуз, ноёб истеъдод соҳиби. Аммо спорт оламида у — фирибгар», — дея Гаспарнинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.

Перес президентлиги даврида мадридликлар 33 та совринни қўлга киритишди, жумладан, Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида зафар қучишди.

Киритилди: 14:25, 09.05.2026.
Ўқилди: 1111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик