Кириш Регистрация

«Барселона» футболчиси «эль-класико»га қадар сафга қайтишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Андреас Кристенсен Мадриднинг «Реал» клубига қарши баҳсгача майдонга қайтишга шошилмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Бироқ, даниялик футболчининг «эль-класико»га қадар сафга қайтиши эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда. Кристенсен 29 апрелдан бери машғулот ўтказаётган бўлса-да, «Барселона» унинг тиззасидан олган жароҳатидан сўнг эҳтиёткорлик чораларини кўрмоқда. Ҳаттоки ҳимоячига тиббий ходимлар томонидан ўйнашга рухсат берилган тақдирда ҳам, унинг «Реал»га қарши баҳсда майдонга тушиши амримаҳол.

Кристенсеннинг «Барселона»даги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Клуб анча олдин унга маоши камайтирилган янги шартнома таклиф қилган, бироқ футболчи ҳалигача жавоб бермаган.

Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги тўқнашув 10 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:27, 09.05.2026.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик