Кириш Регистрация

Де Йонг: «Ўзимни аъло даражада ҳис қиляпман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ўзининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Руҳий ва жисмоний жиҳатдан ўзимни аъло даражада ҳис қиляпман. Яқинда бир неча ҳафта ўйиндан ташқарида бўлдим, шу боис менда чарчоқ йўқ. Ўзимни тетик ҳис қиляпман ва очиғини айтсам, олдинда бизни кутаётган воқеалардан жуда ҳаяжондаман», — дея де Йонгнинг сўзларини келтиради Barça Universal.

Жорий мавсумда нидерландиялик футболчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 36 та ўйинда майдонга тушди, битта гол урди ва саккиз бор шерикларига голли узатма етказиб берди.

Киритилди: 14:33, 09.05.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик