Кириш Регистрация

Милитао «Реал»да уни ҳаммадан ҳам кўпроқ ким ҳайратда қолдирганини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао жамоадошлари орасида унда энг кучли таассурот қолдирган футболчининг номини айтди.

28 ёшли бразилиялик футболчи «қаймоқранглилар»нинг 2021 йилда жамоани тарк этган собиқ сардори Серхио Рамосни алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Мени ким ҳаммадан кўпроқ ҳайратда қолдирган? Серхио Рамос — ўзининг техникаси, кучи ва етакчилик қобилиятлари билан. Бу йигит бошқа даражада эди. У билан бирга машғулот ўтказганимда: Мен ҳам худди шундай ҳимоячи бўлишим керак, деб ўйлаганимни эслайман», — дея Милитаонинг интервьюсидан иқтибос келтиради Madrid Zone.

Март ойи охирида Рамос 40 ёшни қарши олди. Испаниялик футболчи ҳалигача фаолиятини якунлагани йўқ, бироқ салкам ярим йилдан бери клубсиз қолмоқда.

Киритилди: 14:44, 09.05.2026.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик