Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Ювентус» устози Опенда борасида хато қилганини тан олди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа ҳужумчиси Луи Опенданинг кам майдонга тушаётгани борасидаги саволларга жавоб берди. Бельгиялик форвард туринликларнинг сўнгги 10 та ўйинидан 7 тасида майдонда кўриниш бермади.

«Бу менинг хатоларимдан бири. Опенда машғулотларда аъло даражада ишламоқда, у жуда жиддий футболчи ва жамоадошлари уни яхши кўришади. У кўпроқ эътиборга лойиқ», — деди мутахассис матбуот анжумани чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Опенда 2025 йилнинг сентябрь ойидан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшанда у «РБ Лейпциг»дан ижарага олинган эди. Шу йилнинг апрель ойида Турин клуби 26 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди ва у билан 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади.

Жорий мавсумда бельгиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган.

Киритилди: 19:50, 09.05.2026.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик