Кириш Регистрация

Эрон ЖЧ-2026 ташкилотчилари олдига 10 та шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

Эрон футбол федерацияси (FFIRI) 2026 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоа иштирокини кафолатлаш учун ташкилотчилар олдига 10 та талаб қўйди. Бу ҳақда Le Parisien нашри федерация баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Эрон томони талаб қилган шартлар қаторидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида хизмат қилган футболчи ва мураббийларга виза берилиши, мамлакат байроғи ва мадҳиясига ҳурмат билан ёндашиш, шунингдек, аэропорт, меҳмонхона ва стадионларга бориш йўналишларида юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш каби бандлар ўрин олган.

«Биз Жаҳон чемпионатида албатта иштирок этамиз, бироқ мезбон давлатлар бизнинг хавотирларимизни инобатга олиши шарт. Турнирда қатнашамиз, лекин ўз эътиқодимиз, маданиятимиз ва қарашларимиздан воз кечмаймиз», — дейилади федерация баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Аввалроқ Эрон спорт вазири Аҳмад Дунёмалий ФИФАдан турнирни Америкада ўтказиш ҳақидаги қарорни бекор қилишни талаб қилган эди. Шунга қарамай, ОФК бош котиби Виндзор Жон Эрон терма жамоаси турнирда қатнашиш ниятида эканини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Эрон гуруҳ босқичида Янги Зеландия, Бельгия ва Миср билан куч синашиши керак. Ушбу гуруҳдаги барча ўйинлар АҚШ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:04, 09.05.2026.
Ўқилди: 1709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик