Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Бавария» спорт директори Кварацхелиянинг жамоа кўригида бўлганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд «ПСЖ» ҳужумчиси Хвича Кварацхелиянинг укаси — Торнике Кварацхелия жамоа кўригида бўлганини тасдиқлади.

«У бизнинг қароргоҳимизда бўлганини тасдиқлай оламан. Торнике синов тариқасидаги ўйинда иштирок этди ва жамоа билан машғулотларда қатнашди. У истеъдодли ёш футболчи. Воқеалар ривожини кузатамиз», — дея Фройнднинг сўзларини келтирмоқда Bayern and Germany нашри.

Хабар қилинишича, Мюнхен клуби раҳбарияти Тбилисининг «Динамо» клуби аъзоси ҳисобланган 16 ёшли ҳужумчига шартнома таклиф қилган.

Маълумот учун, кичик Кварацхелия яқинда илк бор Тбилисининг «Динамо» клуби асосий жамоаси қайдномасидан жой олган эди. У Грузия чемпионати 10-тури доирасидаги «Динамо Батуми»га қарши баҳсда (2:2) захирада қолдирилган.

Киритилди: 22:16, 09.05.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик