Италия А Сериясининг 36-тури доирасида муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган «Интер» сафарда «Лацио» меҳмони бўлди. Римда кечган баҳс меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Миланликлар сафида голларга Лаутаро Мартинес, Петар Сучич ва Генрих Мхитарян муаллифлик қилишди. Учрашувнинг 59-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Алессио Романьоли қўполлиги учун майдондан четлатилди ва римликлар баҳснинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлишди.
Ушбу ғалабадан сўнг «нерадзуррилар» очколари сонини 85 тага етказиб олди. Кристиан Киву шогирдлари аллақачон Италия чемпионлигини расмийлаштириб бўлишган.
«Лацио» эса 51 очко билан турнир жадвалида 8-поғонада қолмоқда ва еврокубоклар учун курашни давом эттирмоқда.
«ЛАЦИО» — «ИНТЕР» — 0:3
Голлар: Лаутаро Мартинес 6 (0:1), Петар Сучич 39 (0:2), Генрих Мхитарян 76 (0:3).
«Лацио»: Мотта, Романьоли, Хила (Габаррон, 56), Пеллегрини, Марушич (Лаццари, 77), Ровелла (Провстгор, 56), Башич, Деле-Баширу, Педро (Диа, 62), Канчельери (Исаксен, 56), Нослин.
«Интер»: Х. Мартинес, Ачерби, Бастони (Дюмфрис, 63), Биссек, Сучич (Москони, 80), Мхитарян, Барелла (Фраттези, 46), Карлос Аугусту, Диуф, Тюрам (Бонни, 46), Л. Мартинес (Луис Энрике, 63).
Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (48), Нослин (74) — Мхитарян (85). Четлатиш: Романьоли (59).













