Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилди. Учрашув «шаҳарликлар»нинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида Жереми Доку ва Эрлинг Холанд рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Омар Мармуш учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Хосеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 74 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мавсум якунишига уч тур қолганда «Сити» пешқадам «Арсенал»дан атиги икки очкога ортда қолмоқда.
«Брентфорд» эса 51 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олган.
«МАНЧЕСТЕР СИТИ» — «БРЕНТФОРД» — 3:0
Голлар: Жереми Доку 60 (1:0), Эрлинг Холанд 75 (2:0), Омар Мармуш 90+2 (3:0).
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Аке, Гехи, О`Райли, Матеус Нунес, Рейндерс (Мармуш, 60), Силва, Шерки (Фоден, 60), Доку (Савио, 90), Семеньо, Холанд.
«Брентфорд»: Келлехер, Айер, Коллинз, Льюис-Поттер, Кайоде, Хики (Янельт, 62), Йенсен, Дамсгор (Уаттара, 69), Ярмолюк (Хендерсон, 79), Шаде, Тиаго.
Огоҳлантиришлар: Силва (36), О`Райли (74), Матеус Нунес (88), Мармуш (90) — Айер (80), Хендерсон (88).













