Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Галатасарой» муддатидан олдин Туркия чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг 33-турида «Галатасарой» ўз майдонида «Антальяспор»ни қабул қилди. Баҳсда истанбулликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин давомида мезбонлар икки бор ҳисобда ортда қолишди, бироқ ирода намойиш этиб, якунда муҳим ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Виктор Осимхен ўзининг иккинчи голини уриб, жамоасига чемпионлик келтирган тўпга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Галатасарой» очколари сонини 77 тага етказди ва чемпионат якунига бир тур қолганда энг яқин таъқибчиси «Фенербахче» (73 очко) учун етиб бўлмас масофага чиқиб олди.

Шу тариқа, «Галатасарой» қаторасига тўртинчи бор ва ўз тарихида 26-марта Туркия чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Маълумот учун, уларнинг асосий рақобатчиси «Фенербахче» ҳисобида 19 та титул бор ва жамоа охирги марта 2014 йилда олтин медалларни қўлга киритган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:39, 10.05.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик