Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Манчестер Юнайтед» А Серия юлдузини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсонни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда. UtdReport хабарига кўра, «қизил иблислар» бир неча ҳафтадан буён воситачилар орқали бразилиялик футболчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқда.

Манбанинг таъкидлашича, инглиз гранди спорт директори Жейсон Уилкокс футболчининг иқтидорини юқори баҳолаган. Ўз навбатида, ярим ҳимоячининг агенти ҳам ушбу трансфер амалга ошишидан манфаатдор. Ҳозирча клублар ўртасида якуний келишувга эришилмаган бўлса-да, «Юнайтед»нинг қизиқиши жиддий экани айтилмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Эдерсоннинг «Аталанта» билан шартномаси келгуси йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 05:36, 10.05.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик