Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Андони Ираола АПЛ клубидан расмий таклиф олди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клубидан таклиф олди. Таниқли инсайдернинг хабар беришича, «Кристал Пэлас» испаниялик мутахассисга 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган.

Таклифга кўра, мураббийнинг йиллик маоши тахминан 4,9 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Қайд этилишича, Ираола «бургутлар» лойиҳасига катта қизиқиш билдирмоқда ва ушбу вариантни жиддий равишда кўриб чиқмоқда.

Бироқ, 43 ёшли мутахассис якуний қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Бунга унинг хизматларига «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби нуфузлироқ клублар томонидан қизиқиш борлиги сабаб бўлмоқда. Ираола вазиятни кузатиб, мавсум якунида энг мақбул вариантни танлашни мақсад қилган.

Маълумот учун, Андони Ираола 2023 йилдан буён «Борнмут»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа жорий мавсумда ажойиб натижалар қайд этмоқда — «олчалар» 35 турдан сўнг 52 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 09:11, 10.05.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик