Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Даврон Файзиев: «Одноклассники»даги профил сохта»

Баҳо:
+ | -

Европанинг кучли чемпионатлари трансляциялари боғлиқ масала сўнгги пайтда мухлисларнинг энг кўп саволларига сабаб бўлаётган мавзулардан бири ҳисобланади. Бугун эса "Одноклассники"да гап тарқалди: эмишки, "Спорт" канали шарҳловчиси Даврон Файзиев ўзининг профили орқали тарқатган маълумотларга кўра, телеканал кучли бешликка кирувчи чемпионатларнинг трансляциясини октябрь ойидан бошлаб намойишни этишни бошларкан.

Вазиятга аниқлаштириш ва мухлисларни қизиқтираётган масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳамкасбимиз Даврон Файзиевга мурожаат қилдик.

"Авваламбор, мен "Одноклассники" ва "Facebook" ижтимоий тармоқларида профилга эга эмасман ва бу сайтларга кирмайман. Шунинг учун менинг суратларимни қўйиб, менинг номимдан очилган профиль сохта. Менинг номимдан тарқатилган турли маълумотлар ҳам ҳақиқатдан йироқ. Мухлислардан бу гапларга эътибор бермасликларини сўрардим. Мабодо, "Спорт" телеканали фаолиятига оид хабарларни мухлислар билан ўртоқлашишни истасам, буни аввало спортга ихтисослашган сайтлар орқали етказишим мумкин", дейди телеканал шарҳловчиси.

Ёзингизда бўлса, шунга ўхшаш ҳолат бошқа шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев билан ҳам содир бўлганди.

"Бошқаларнинг номидан профил очиб, уни юритишдан мақсад нима эканлигини билмайман. Агар улар ушбу хабарни ўқиётган бўлишса, "одноклассники"да менинг номимдан профиль юритишни ва ёлғон хабарлар тарқатишни тўхтатишларини сўрардим", дейди Даврон Файзиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 31.08.2013.
Ўқилди: 8896 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.