Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

«Брайтон» ҳимоячиси учун АПЛ грандлари кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» клуби марказий ҳимоячиси Ян-Паул ван Хекке жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин.

TEAMtalk нашри берган хабарга кўра, 25 ёшли нидерландиялик футболчига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Миш-мишларга кўра, «шпорлар»нинг янги бош мураббийи Роберто Де Дзерби ҳимоячини ўз жамоасида кўришни шахсан истамоқда.

Шунингдек, ван Хеккенинг трансфери бўйича «Челси» ва «Ливерпуль» клублари ҳам вазиятни кузатиб бораётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 12:36, 10.05.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик