«Интер» ярим ҳимоячиси Анж-Йоан Бонни ЖЧ-2026 турнирида Кот-д'Ивуар терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. ФИФА миланликлар аъзосига футбол фуқаролигини ўзгартиришга расман рухсат берди.
Эндиликда ивуарийликлар бош мураббийи Эмерсе Фаэ якунига етаётган мавсумда «неррадзуррилар» сафида ўзини кўрсата олган футболчи хизматидан фойдаланиши мумкин. Кутилишича, Бонни июнь ойи бошида, жаҳон чемпионати олдидан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида янги жамоасида дебют қилади.
Эслатиб ўтамиз, Кот-д'Ивуар терма жамоаси мундиалнинг «Е» гуруҳида Эквадор, Кюрасао ва Германия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Ивуарийликлар илк учрашувини 15 июнь куни ўтказади.













