Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Лукакунинг агенти ҳужумчининг келажаги борасида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакунинг агенти Федерико Пасторелло ўз мижозини Италиянинг «Милан» клубига жойлаштириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «россонерилар» бош мураббийи Массимилиано Аллегри анчадан бери тажрибали ҳужумчининг иқтидорини юқори баҳолаб келади. Лукакунинг ўзи ҳам «Интер»даги фаолияти давомида яшаган Милан шаҳрига қайтишга қарши эмас.

«Ромелу бўлажак жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказишига ва келаси мавсумда Европанинг энг яхши клубларидан бирида жой эгаллашига ишончим комил», — дея таъкидлади футболчининг агенти.

Шу билан бирга, Пасторелло Лукакунинг Бельгия чемпионатига, хусусан, «Андерлехт» клубига қайтиши ҳақидаги тахминларни рад этди.

Киритилди: 13:07, 10.05.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик