Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ливерпуль» Алиссон ўрнига 3 та номзод топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Алиссон Бекер ўрнига муносиб номзод изламоқда. Бразилиялик посбон ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши ва фаолиятини Туриннинг «Ювентус» жамоасида давом эттириши мумкин.

TuttoJuve нашри берган маълумотларга кўра, «мерсисайдликлар» учун биринчи рақамли танлов — айни дамда жамоа таркибида бўлган грузиялик Георгий Мамардашвили ҳисобланади. Шунингдек, инглиз клуби қизиқишлари доирасида «ПСЖ» аъзоси Люка Шевалье ва «Астон Вилла» посбони Эмилиано Мартинес ҳам бор.

Маълумот учун, Алиссон «Ливерпуль» шарафини 2018 йил ёзидан бери ҳимоя қилиб келмоқда. 33 ёшли бразилияликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи якунида ниҳоясига етади. Унинг бозор қиймати ҳозирда 17 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 13:18, 10.05.2026.
Ўқилди: 1132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик