Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Роберто Баджо Италия футболидаги муаммолар ва терма жамоанинг муваффақиятсизлиги сабаблари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси афсонаси Роберто Баджо мамлакат футболидаги тизимли муаммоларга тўхталиб ўтди. Экспертнинг фикрича, ички чемпионатда маҳаллий футболчилар сонини ошириш ва ёш истеъдодларни тарбиялаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур.

«Кўп нарсани ўзгартириш керак. Болалар энди кўчаларда футбол ўйнамай қўйди, А Серияда эса италиялик ўйинчилар жуда кам. Истеъдодлар ҳали ҳам бор, лекин уларни излаб топиш, ҳимоя қилиш ва тарбиялаб вояга етказиш керак», — дея Баджонинг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди. «Скуадра Адзурра» ўтиш босқичи доирасида Босния ва Герцеговинага қарши кечган баҳсда пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.

Киритилди: 16:35, 10.05.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик