Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Кейннинг «Бавария»даги тақдири ой охирида ҳал бўлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн яқин орада жамоадаги келажаги борасида бир қарорга келади. Инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, англиялик тўпурар май ойи охирида клуб раҳбариятига якуний жавобини айтади.

Мюнхенликлар 32 ёшли ҳужумчига амалдаги шартномани 2028 йилгача узайтиришни таклиф қилган. Янги келишувда шартномани яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам кўзда тутилган. Кейннинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 55 бор ишғол қилди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:45, 10.05.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик