Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Пети «Реал»нинг асосий муаммоси нима эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси Эммануэль Пети Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит ҳақида кескин фикр билдирди. Унинг фикрича, футболчиларнинг ўзига бино қўйиши ва тартибсиз хулқ-атвори мураббийлар штаби ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Ўйинчиларнинг «эго»си клубнинг энг катта муаммосига айланмоқда. Улар бошқариб бўлмас даражага етиб қолди. Охирги икки мураббий бу босимни енгишга роса ҳаракат қилди, чунки юлдузлар ўзини мураббийдан устун қўя бошлаган, бу эса низоларга сабаб бўлади», — дея Петининг сўзларини келтиради BOYLE Sports.

Сўнгги вақтларда Испания матбуотида «қироллик клуби» бош мураббийи Альваро Арбелоа ва айрим футболчилар ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани ҳақида хабарлар кўпайди. Бироқ мутахассиснинг ўзи бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Эл-Класико» олдидан «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан 11 очкога ортда қолган.

Киритилди: 16:54, 10.05.2026.
Ўқилди: 1300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик