Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Эл-класико» олдидан «Барселона» ва «Реал» раҳбарияти ўртасидаги анъанавий тушлик яна бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасидаги марказий ўйин олдидан клуб раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳар икки клуб президентлари — Флорентино Перес ва Жоан Лапорта ўртасидаги анъанавий тушлик ташкил этилмайди. Бундан ташқари, «Реал» президентининг бугунги баҳс учун «Камп Ноу» стадионига ташриф буюрмаслиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Таъкидланишича, клублар ўртасидаги бундай расмий тадбирлар 2023 йилдан буён ўтказилмай келмоқда. Бунга «Барселона»нинг ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра иши бўйича айбланаётгани ва ушбу суд жараёнида «Реал»нинг хусусий айбловчи сифатида иштирок этаётгани сабаб бўлган. Мазкур воқеалар икки гранд клуб ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада совуқлашишига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, «Эл-Класико» бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 16:56, 10.05.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик