Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ферран Торрес "Манчестер Сити"га қайтиши мумкин: Трансфер шарти маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини яна "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

El Nacional нашрининг хабар беришича, "шаҳарликлар" форвардни қайта сотиб олишга тайёр. "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола шахсан ушбу трансфер тарафдори сифатида чиқмоқда.

Бироқ, ушбу потенциал келишув мисрлик ҳужумчи Омар Мармушнинг "Барселона"га ўтишига бевосита боғлиқ. "Манчестер Сити" раҳбарияти фақатгина мисрлик футболчи Каталония клуби билан шартнома имзолаган тақдирдагина Торрес трансферини расмийлаштиришга киришади.

Маълумот учун, Ферран Торрес 2020 йилдан 2022 йилгача "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи "шаҳарликлар" таркибида жами 43 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 18:50, 10.05.2026.
Ўқилди: 1946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик